Депутатларнинг ваколатлари кучайтириляпти
Халқ депутатлари Кенгашларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш ҳамда уларнинг ваколатларини кенгайтириш ва аниқ белгиланади. Бу ҳақда 2022 йилги давлат дастурида сўз боради.
Унга кўра, 2022 йил майгача туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида айрим депутатларнинг доимий асосда ишлаш тартиби жорий этилади.
Июль ойигача маҳаллий кенгашлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари регламенти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак.
Сентябргача эса маҳаллий Кенгашларнинг назорат функцияларини кенгайтириш, уларни тизимлаштириш мақсадида «Халқ депутатлари Кенгашлари назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилиши айтилган.
Шунингдек, депутатларнинг ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишдаги ваколатлари ҳам кенгайтирилади. Режага кўра, 2022 йил майгача қуйидаги масалаларни ҳал қилиш депутатлар ваколатига ўтказилади:
- ичимлик ва оқова сув, ички йўллар ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш, бандлик дастурларини тасдиқлаш;
- ҳудудларда давлат таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва таъмирлашга ажратиладиган маблағларни тақсимлаш.
Ҳудудларни комплекс ижтимоий ривожлантиришга масъул бўлган давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тизимини қайта кўриб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter