Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элдиёр Тошматов нуфузли лавозимга тайинланди

Элдиёр Тошматов нуфузли лавозимга тайинланди

Элдиёр Тошматов Ўзбекистоннинг БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги янги доимий вакили этиб тайинланди.

Бунга қадар у Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Янги доимий вакил 41 ёшда. Элдиёр Тошматов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Тошкентдаги Webster университетини тамомлаган.

Дипломат меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) бошлаган. 2008 йилда ТИВда атташеликдан бошлаб Ўзбекистоннинг Женевадаги Доимий ваколатхонаси маслаҳатчисигача бўлган йўлни босиб ўтди. 2017-2019 йилларда ташқи ишлар вазири ёрдамчиси, унинг Котибияти раҳбари, кейинчалик ТИВнинг Ташкилий-назорат бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган. 2022 йилдан буён Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Котибиятига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Инглиз, немис, рус, турк тилларини мукаммал билади.

У Женевада 2023 йил августидан буён мамлакатимизнинг БМТнинг Нью-Йоркдаги доимий ваколатхонасига раҳбарлик қилиб келаётган Улуғбек Лапасов ўрнига тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг