Эртага KOICA делегацияси Ўзбекистонга келади
Эртага, 4 сентябрь куни Корея Республикасининг халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) вице-президенти Пек Сук Хи бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти хабар берди.
Ташриф доирасида корейс делегацияси Тошкентдаги ҳукумат муассасалари билан музокаралар ўтказади. Меҳмонларнинг қадим Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларига ташриф буюришлари ҳам режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter