Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа дипломатлари Ўзбекистон халқини ўзбек тилида табриклади (видео)

Европа дипломатлари Ўзбекистон халқини ўзбек тилида табриклади (видео)

Европа Иттифоқи давлатлари элчилари Ўзбекистон халқини Мустақилликнинг 32 йиллиги билан оригинал усулда табриклади.

Дипломатлар ўзи фаолият юритиб келаётган мамлакат халқига эҳтиром рамзи сифатида қутловни ўзбек тилида йўллаган.

Жумладан, ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, элчи Шарлотт Адриан, Чехия элчиси Вацлав Йилек, Франция элчи Орелия Бушез, Германия элчиси Тило Клиннер, Италия элчиси Агостино Пинна, Латвия элчиси Рейнис Трокша, Руминия элчиси Даниэль Чобану, Словакия элчиси Виктор Борецкий, шунингдек, Болгария, Венгрия ва Испания дипломатлари самимий тилакларини билдирган.

«Ўзбекистонга ўзи танлаган йўлда омад ва муваффақиятлар ёр бўлсин! Алоқаларимиз муштарак қадриятлар асосида ривожлансин», – дейди дипломатлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг