Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳсулот сифатини қатъий давлат назоратига оламиз — Робахон Махмудова

Маҳсулот сифатини қатъий давлат назоратига оламиз — Робахон Махмудова

Самарқандлик сайловчилар билан учрашувда Президентликка номзод Робахон Махмудова Сайловолди дастуридан ўрин олган саноат ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга оид ғоя ва мақсадларига алоҳида тўхталаркан, стандартларни такомиллаштириб, сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда нарх-наволарни сунъий кўтаришга қаратилган хатти-ҳаракатлар учун кучайтирилган жазо чораларини қўришни таклиф қилди.

Шунингдек, учрашув давомида экология ва атроф муҳитни асраш мақсадида Ўзбекистонда “Қизил китоб”га киритилган ҳайвонларни асрашга бирламчи вазифа сифатида қараш, флора ва фауна дунёсига бой мамлакатимизда ўсимлик ва жониворларнинг қатор турлари аста-секин йўқолиб бораётганлиги, шу боис, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг