Мирзиёев ЖСТ бош директори билан учрашди: тафсилотлар
Боку шаҳрида ўтаётган иқлим бўйича СОР29 конференцияси доирасида, мамлакатимизнинг Миллий павильонида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди.
Мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши масалаларида амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди.
Ишчи гуруҳ йиғилишларини ўтказиш, шунингдек, ушбу халқаро ташкилотга аъзо мамлакатлар билан олиб борилаётган музокаралар суръати мамнуният билан қайд этилди.
Миллий қонунчиликни ЖСТ меъёрлари ва қоидаларига уйғунлаштириш, жумладан, экспорт субсидияларини бекор қилиш бўйича ишлар фаол олиб борилмоқда.
Халқаро савдони тартибга солиш масалаларида ўзбекистонлик мутахассислар малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Музокараларни якунлаш ва яқин йилларда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter