Наманганда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадасидаги муаммо муҳокама қилинди

Кеча, 11 апрел куни Наманган шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Учрашув доирасида 2017 йил 5 сентабрдаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси тўғрисидаги шартномага киритилмаган участкалар бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг ўтиш чизиғини тавсифлаш бўйича ишлар давом эттирилди.
Учрашув аҳил қўшничилик ва ўзаро тушуниш руҳида ўтди. Музокаралар якунига кўра баённома имзоланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter