Нурсултон Назарбоев ва Эмомали Раҳмон ҳам Тошкентда

Қозоғистоннинг биринчи президенти — Нурсултон Назарбоев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келди.
Олий мартабали меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Шундан сўнг Нурсултон Назарбоев ва Эмомали Раҳмон ўзлари учун ажратилган қароргоҳларга йўл олди.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви 29 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам Тошкентга етиб келган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter