Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон АҚШ ва Эрон зиддиятига муносабат билдирди

Ўзбекистон АҚШ ва Эрон зиддиятига муносабат билдирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқда бўлиб ўтаётган воқеалар, бу орқали АҚШ ва Эрон ўртасида келиб чиқаётган зиддиятларга муносабатини билдирди.

«Ўзбекистонда Марказий Осиёга бевосита туташ Яқин Шарқда юз бераётган воқеалар алоҳида ташвиш билан қарши олинмоқда.

Ҳарбий-сиёсий ҳолатнинг янада кескинлашиши кўплаб инсонлар қурбон бўлишига ва кенг кўламли гуманитар фалокатга олиб келиши мумкин, ҳаётий муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникация йўлларини вайрон қилади, минтақавий ва глобал хавфсизликка тузатиб бўлмас зарар етказади.

Ўзбекистон томони ўта босиқлик тарафдори бўлиб, тарангликни камайтириш ва минтақадаги вазиятни мўътадиллаштириш учун қарама қарши томонларни сиёсий-дипломатик чоралар кўришга чақиради», дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг