Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида муҳим ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида муҳим ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Чехияга расмий ташрифи доирасида бугун Прага шаҳрида Ўзбекистон-Чехия бизнес форуми ўтказилди.

Икки мамлакат бош вазирлари иштирок этган бизнес-форумда мамлакатимизда президент Шавкат Мирзиёев бошчиликларида ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Бизнес-форум якунлари бўйича муҳим икки томонлама ҳужжатлар қабул қилинди ва имзоланди. Хусусан, улар орасида қуйидагилар бор:

  • сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ишончни ошириш орқали икки томонлама муносабатларни чуқурлаштириш истиқболларини назарда тутувчи кенгайтирилган ҳамкорликни ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма декларация;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида Шахсларнинг реадмиссияси ва транзити тўғрисида Битим;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш тўғрисида Битим ва бошқалар.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг