Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича позицияси айтилди

Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича позицияси айтилди

Фото: Xabar.uz

Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида ҳисобот берган Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев вазирлик фаолияти юзасидан сенаторларнинг саволларига ҳам жавоб берди.

Хусусан, Афғонистондаги вазият бўйича Ф.Арзиев Ўзбекистон Афғонистондаги барча ички сиёсий кучлар ўртасида Афғонистоннинг янги ҳукуматини тузиш бўйича миллий муросага имкон қадар тезроқ эришишдан манфаатдор, деб таъкидлади. Ўзбекистон мазкур мамлакатда кенг вакилликка асосланган инклюзив коалицион ҳукуматни тузиш асносида тинчлик ўрнатилишини қўллаб-қувватлаши айтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Халқаро ҳамкорларига Афғонистондан фуқароларни транзит йўли билан хавфсиз жойга кўчириш борасидаги ишларига ёрдам бермоқда. Бундан ташқари, транзит орқали Афғонистондан чиқиб кетаётган фуқаролар белгиланган манзилга етиб бориши кафолатланган. Транзит йўли билан Ўзбекистонга кириб келганларнинг ҳеч бири мамлакатимизда қолмайди.

Афғонистондаги вазият сабабли айрим давлатларнинг дипломатик вакилатхоналари фаолияти тўхтатилгани, ўз навбатида Ўзбекистоннинг Кобул ва Мазори Шариф шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналари фаолият олиб бораётгани айтиб ўтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг