Пойтахтда рамзий маънодаги «Сайлов кўчаси» пайдо бўлди
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган янги «Debal Hall» медиамарказининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси раиси Шерзодхон Қудратхўжа мазкур марказ жойлашган кўчани рамзий маънодаги «Сайлов кўчаси» деб номлади.
Кўчанинг бундай номланиши медиамарказнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловларни ёритишдаги ўрнини белгилаб беради.
Очилиш маросимида Шерзодхон Қудратхўжа ва тадбир иширокчилари томонидан сайловга оид мунозараларни ташкил этиш ва ўзаро фикр алмашишда «Debat Hall» муҳим майдон сифатида хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов ҳам мазкур марказда журналистлар ўз профессионал фаолиятини узлуксиз ва бекаму-кўст олиб боришлари учун барча зарур шароитлар яратилганлиги ва бу сайловларнинг очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилишини таъминлаш орқали сайловчиларни ўзига жалб қилишига хизмат қилишини таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter