Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент бугун Туркия делегацияси билан учрашади

Президент бугун Туркия делегацияси билан учрашади

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалиндан иборат делегация билан учрашув ўтказади.

Туркия делегацияси Ўзбекистон Президентининг жорий йил 6-7 июнь кунлари ушбу мамлакатга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувларга мувофиқ Тошкентга ташриф буюрди.

Икки томонлама музокаралар ҳамда ташқи сиёсат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва махсус хизматлар раҳбарларининг қўшма учрашувини ўтказиш режалаштирилган.

Мамлакатларимиз етакчиларининг қарорларини амалга ошириш, хавфсизлик учун замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашда ўзаро мувофиқлашув ва амалий ҳамкорликни кучайтириш масалалари диққат марказида бўлади.

Таъкидлаш жоизки, бундай форматдаги учрашувлар илк бор ўтказилмоқда ҳамда Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг устувор йўналишларида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг