Президент қирғизистонлик икки санъаткорни тақдирлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қирғиз Республикасининг маданият ва санъат соҳалари вакилларидан бир гуруҳига фахрий унвонлар бериш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.
Унга кўра, Т.Сатилганов номидаги Қирғиз миллий филармониясининг эстрада-симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижёри Омурбаев Нур Санташевич «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони, Қирғиз Республикасидаги эркин ижодкор, комуз созандаси Дуйшенбек уулу Закирбек «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан тақдирланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter