Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 2 июль куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Боку шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи мажлиси ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади. Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.
Мамлакатимиз етакчиси Хонкенди шаҳрида ўтказиладиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида ҳам иштирок этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter