Президент яна бир янги қонунга имзо чекди
«Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қонуннинг мақсади – интеграциялашган тадбиркорлик ҳамжамиятини шакллантириш ва тадбиркорларнинг давлат органлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлашдир.
Қонунда Палатанинг вазифалари ва функциялари, Палатанинг давлат органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлиги, тадбиркорлар фаолиятини текширишларда Палатанинг иштироки, Палата фаолиятини ташкил этиш, Палатанинг халқаро ҳамкорлиги, низоларни ҳал қилиш механизми назарда тутилган.
Қонунга мувофиқ, палатага аъзолик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун ихтиёрий, бошқа тадбиркорлар учун эса мажбурийдир.
Палатага аъзолик тадбиркор ва Палата ўртасида шартнома тузиш йўли билан расмийлаштирилади.
Палата аъзолари Палата уставида ҳамда аъзолик тўғрисидаги шартномада белгиланган тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.
Қонун эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter