Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентлар Хоразм вилоятига етиб боришди

Президентлар Хоразм вилоятига етиб боришди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 апрель куни Хоразм вилоятига келди. Шавкат Мирзиёев Урганч халқаро аэропортида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олди.

Фото: «President.uz»

Хоразмда ушбу ташрифга катта тайёргарлик кўрилган. Президентларни кутиб олиш учун Урганч халқаро аэропорти ва кўчаларга минглаб одамлар чиққан. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «President.uz»

Ташриф дастуридан бир қатор маданий тадбирлар ўрин олган. Давлат раҳбарларининг Урганч туманидаги «Улли ҳовли», Хива шаҳридаги «Ичан қалъа» ва Нуриллабой тарихий мажмуаларни бориб кўриши, Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон – Туркманистон санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг