Президентнинг бугунги фаолияти бўйича маълумот берилди

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда янгидан барпо этилган Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида яратилган шароитлар билан танишади.
Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, давлат раҳбари онкогематологик ёрдам соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган натижалар, оналик ва болалик муҳофазасини янада такомиллаштириш ҳамда тиббиёт ходимлари билан ўтказилган мулоқотда берилган топшириқлар ижросининг бориши юзасидан йиғилиш ўтказади.
Аввал президент раислигида аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter