Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистонга етиб келди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистонга етиб келди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Айни пайтда Венгрия бош вазири Виктор Орбан, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиевлар Ўзбекистонда бўлиб турибди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг