Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда ўтадиган ШҲТ саммитида тарихий воқеа кутиляпти

Самарқандда ўтадиган ШҲТ саммитида тарихий воқеа кутиляпти

2022 йил сентябрда Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон мезбонлиги остида ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида ўзига хос тарихий воқелик кузатилади. Бу ҳақда ШҲТ бош котиби Рашид Алимов маълум қилди.

ШҲТнинг Ашхобод саммитида Эрон ислом республикасини ташкилотга аъзо қилиш бўйича тарихий қарор қабул қилинганди. Самарқандда ўтадиган саммитда Эрон ШҲТнинг 9-аъзоси сифатида иштирок этади.

ШҲТ минтақадаги йирик ташкилотга айланиб боряпти. Хитой, Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон каби давлатларга ўтган йилларда Ҳиндистон ва Покистон ҳам қўшилганди. Кузатувчи мақомида эса Афғонистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Миср, Камбоджа, Қатар, Мўғулистон, Непал, Саудия Арабистони ва Туркия ҳам бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг