Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи номаълум муддатга кўчирилди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўзбекистонлик ҳамкасби Бахтиёр Саидов билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар берди Россия ТИВ матбуот хизмати.
Таъкидланишича, Москва ва Тошкент икки давлатнинг «ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини» мустакамлаш мақсадида фаол ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олган.
«Иш жадвалидаги ўзгаришлар сабабли, Сергей Лавровнинг 28-29 октябр кунлари Тошкентга режалаштирилган ташрифини бошқа муддатга кечиктиришга келишиб олинди», — дейилади Россия ТИВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter