Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Бразилия президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Бразилия президентига ҳамдардлик билдирди

Фото: Коммерсант

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бразилиянинг шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талофатлар кўрилгани муносабати билан мамлакат президенти Жаир Мессиас Болсонаруга ҳамдардлик йўллади.

Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди. 

Бир ҳафта аввал Бразилиянинг Ресифе ва Олинда ҳудудларида кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб камида 84 киши ҳалок бўлгани, яна юзга яқин киши бедарак йўқолгани хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг