Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси президенти қароргоҳида тантанали кутиб олинди
14 сентябр куни Корея Республикаси Президентининг “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари ва рафиқасини Президент Ли Чжэ Мён ва рафиқаси қарши олдилар.

Олий мартабали меҳмон шарафига Фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Шундан сўнг давлатимиз раҳбари “Чонг Ва Дэ” саройининг Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.
Биргаликда расмга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.



Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter