Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиёнга таъзия билдирди

Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиёнга таъзия билдирди

Шавкат Мирзиёев Эрон президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Бандар-Аббос шаҳридаги Шаҳид-Ражоий порти ҳудудида рўй берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Президент Масъуд Пезешкиёнга таъзия мактуби йўллади.

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганлар тез фурсатда шифо топишини тилади. 

26 апрел куни Эрон портида кучли портлаш юз берди. Оқибатда 25 киши қурбон бўлди, портлашдан сўнг аммиак, олтингугурт диоксиди ва азот тарқалиши хавфи юзага келди

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг