Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев эртага йирик халқаро тадбирда қатнашади

Шавкат Мирзиёев эртага йирик халқаро тадбирда қатнашади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Эртага, 24 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Давлатимиз раҳбари форумнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. 

Тадбирда ЕТТБ президенти Одиль-Рено Бассо, Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава, Саудия Арабистони подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ, Жаҳон савдо ташкилоти вице-президенти Сянчен Чжан, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки вице-президенти Константин Лимитовский, Халқаро молия корпорацияси вице-президенти Стефани фон Фридербург ҳам қатнашади.

Президентимиз иштирокидаги сессияда BBC World News халқаро телеканалида янгиликлар бошловчиси сифатида танилган, ҳозирда эса Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг коммуникация масалалари бўйича директори лавозимида фаолият юритаётган Жонатан Чарльз модераторлик қилади.

Бугун эса давлатимиз раҳбари Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг