Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев 17-18 август кунлари Икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга боради.

Xabar.uz мухбири томонидан маълум қилинишича, бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилган брифингда ахборот берилган.

Ташриф дастурига мувофиқ Жидда шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтиши кутилмоқда. Уларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг