Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал қилишни топширди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида ташкил этилаётган «Орзу» кичик саноат зонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қарийб 10 гектар майдонни эгаллаган ушбу ҳудудда 22 лойиҳани амалга ошириш мўлжалланган. Енгил саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари, электр жиҳозлари, тиббиёт ва полиграфия товарлари ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш орқали дастлабки босқичда 2 минг 250, иккинчи босқичда 1 минг 700 кишини иш билан таъминлаш режалаштирилган. Саноат зонасида ишлаш истагидаги корхоналарнинг ҳаммаси ўз тармоғида тажрибага ва ҳамкорларга эга субъектлардир.

Давлат раҳбари мазкур корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди, уларнинг сифати ва бозори билан қизиқди.
Мулоқот асносида тадбиркорлар олдида турган муаммоларни ҳал этиш, хомашё олиш ва маҳсулотини сотишга кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Хорижий технологияларни олиб келиш учун маблағ ажратиш, экспортни кенгайтириш учун корхоналарга халқаро мақом бериш зарурлигини таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter