Шавкат Мирзиёевни Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 5 декабрь куни давлат ташрифи билан Нур-Султон шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрига келди.
Нурсултон Назарбоев номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди. Икки мамлакат етакчиларининг қисқа суҳбати бўлиб ўтди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 6 декабрга мўлжалланган. Олий даражадаги музокараларда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодиёт ва транспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш иқтиқболлари муҳокама қилиниши, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши режалаштирилган.
Учрашув натижалари бўйича 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас