Шавкат Мирзиёевнинг янги режалари маълум қилинди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ҳафта давомидаги режалари маълум қилинди. Жумладан, президент:
7 ноябрь куни БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти бош котиби З.Пололикашвили билан учрашади.
Шунингдек, маҳаллий саноатни янада ривожлантириш борасида мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказади.
Ҳафта давомида Савдо-саноат палатаси раҳбарияти Президентга тадбиркорлар билан «очиқ мулоқот» ижроси бўйича ҳисобот беради.
11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитида иштирок этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter