Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори қабул қилинди
«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–97-сон, 17.03.2023 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланди.
Мазкур битим 2022 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Табиат ресурслари вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter