Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ШҲТга яна 10 га яқин давлат қўшилмоқчи

ШҲТга яна 10 га яқин давлат қўшилмоқчи

Шу йил Самарқандда ўтадиган ШҲТ саммитида яна 10 га яқин давлатнинг аъзолик масаласи ҳам муҳокама қилинади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов маълум қилган.

Айтилишича, улар тўлиқ аъзолик, мулоқот бўйича ҳамкор ёки кузатувчи сифатида қўшилишга ариза беришади. ШҲТнинг бу галги саммитига Ўзбекистон мезбонлик қилмоқда.

Аввал хабар берилганидек, Самарқанд саммитида Эрон аъзо сифатида қатнашади. Шунингдек, Беларуснинг ҳам тўлиқ аъзолик ҳақидаги аризаси кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, бир қатор халқаро ташкилотлар — ЮНЕСКО, Осиё ва Тинч океани минтақаси учун БМТ иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, Араб давлатлари лигаси билан ҳам ҳамкорлик ўрнатиш ҳақидаги меморандумлар имзоланиши кутиляпти.

  • ШҲТнинг тўлиқ аъзолари: Ўзбекистон, Хитой, Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Покистон.
  • Кузатувчи давлатлар: Афғонистон, Беларус, Мўғулистон ва Эрон.
  • Ҳамкор давлатлар: Арманистон, Озарбайжон, Туркия, Камбоджа, Непал ва Шри-Ланка.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг