Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танзила Норбоева АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди

Танзила Норбоева АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди

Фото: Senat.uz

Бугун, 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева мамлакатимизга ташриф буюрган АҚШ Конгрессидаги «Ўзбекистон бўйича кокус»нинг ҳамраиси, конгрессмен Трент Келли бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Мулоқотда Ўзбекистон–АҚШ ҳамкорлигининг бугуни ва эртаси, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Хабарда айтилишича, охирги йилларда икки томонлама парламентлараро алоқалар динамикасида сезиларли фаоллик кузатилмоқда. Ўзбекистон президентининг очиқ, конструктив ва прагматик ташқи сиёсати кўп жиҳатдан бунга турки бўлаётгани таъкидланди.

Икки давлат парламентлари ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишида «Ўзбекистон–АҚШ» парламентлараро гуруҳи ҳамда АҚШ Конгрессидаги «Ўзбекистон бўйича кокус»нинг саъй-ҳаракатлари эътироф этилди.

Томонлар ҳамкорликнинг парламентлараро алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, демократик ислоҳотларни амалга ошириш каби соҳаларда мустаҳкамлаш масаласига эътибор қаратишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг