Туркманистон президентининг ўғли яна парламентга ўз номзодини қўйди

Сўнги йилларда Сердар Бердимуҳамедовнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги яққол намоён бўлмоқда.
25 мартга белгиланган Туркманистон миллий парламенти – Межлисга сайловлар «халқаро стандартларга мос равишда бўлиб ўтади», дея хабар берди Туркманистон давлат матбуоти.
Расмий маълумотларга қараганда, 6 чақириқдаги Межлисга даъвогарлик қилувчи камида 30 нафар номзод амалдаги миллий парламентнинг депутатлари ҳисобланади. Номзодлар рўйхатида мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар ҳам бор.
25 мартда кутилаётган Туркманистондаги парламент сайловларида 125 та ўрин учун 284 киши кураш олиб бормоқда. Туркманистон президентининг ўғли Демократик партия вакили Сердар Бердимуҳамедов номзод сифатида Ахал вилоятининг «Душак» сайлов округидан иштирок этади. Сердарнинг сиёсий рақиби Кака шаҳрида истиқомат қилувчи 10-сон мактаби директорининг ўринбосари Огулжерен Гурдовадир, дея хабар беради давлат матбуоти.
Айни дамда, 36 ёшли Сердар Бердимуҳамедов амалдаги бешинчи чақириқ парламентнинг депутати ҳамда қонунчилик ва нормалар қўмитаси раисидир. Сўнги вақтларда расмий хабарларда давлат раҳбарнининг ўғли «халқ ўғли» сифатида талқин қилинмоқда ва унинг мамлакат тараққиёти, жумладан спорт ва оммавий физкультура ҳаракати соҳасидаги хизматлари қайд этилмоқда.
Сўнги йилларда Сердар Бердимуҳамедовнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги яққол намоён бўлмоқда.
Шарофиддин Тўлаганов
Манба: tnews.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter