Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Учтепа туманига янги ҳоким, прокурор, ИИБ бошлиғи ва бош солиқчи тайинланди

Учтепа туманига янги ҳоким, прокурор, ИИБ бошлиғи ва бош солиқчи тайинланди

Учтепа тумани юқори тузилмаларида бир қанча тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Фарҳод Абдуллаев Равшанович Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланган. У шу вақтга қадар 35-Тузел сайлов округи депутати, коммунал хужалик ва атроф мухитни мухофаза килиш масалалари буйича доимий раиси булганди.

Рустам Аширматов Маҳмуджанович Учтепа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимини эгаллади. У 2017-2019 йилларда Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри давлат солиқ инспекцияси бошлиғи бўлган.

Жобир Азимов Одилович Учтепа тумани прокурори этиб тайинланди. У шу вақтгача Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Сайфулло Аҳмедов Негматович Учтепа тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлди. У 2018-2019 йй. Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг