Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Улуғбек Иноятов «мактаб солиғи» жорий этиш таклифини берди

Улуғбек Иноятов «мактаб солиғи» жорий этиш таклифини берди

Бугун, 29 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг XIII қурултойи бўлиб ўтди.

Қурултой кун тартибида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш ҳамда номзоднинг дастури тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Қурултойда номзод масаласи бўйича муҳокамалардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ХДПдан Улуғбек Иноятовни номзод сифатида кўрсатиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Йиғилишда номзоднинг дастури тўғрисидаги масала ҳам муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, дастурда 100 га яқин таклиф ва ташаббуслар илгари сурилган.

Хусусан, ижтимоий давлатчилик пойдевори, барқарор жамият ва фаровон турмуш асоси сифатида кучли ижтимоий сиёсат соҳасида пенсия тизимини такомиллаштириш, «Энг кам истеъмол харажатларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги, «Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш қўшган ҳолда қуришда иштирок этиш тўғрисида»ги, «Уй-жой қурилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қонунларни қабул қилиш, тиббий хизматларни рақамлаштириш, мактаблар ўқув дастурларида чет тиллар ва IT бўйича ўқув соатларини кескин кўпайтириш, «мактаб солиғи»ни жорий этиш, ижара компенсация тизимини докторантларга нисбатан ҳам жорий этиш, пенсионерларнинг ҳаёт даражасини яхшилаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш каби ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Шунингдек, номзоднинг дастурида қимматбаҳо мол-мулк учун солиқ жорий этиш, интернет, ижтимоий тармоқлар орқали тижорий фаолият, реклама билан шуғулланаётганлар даромадларини солиққа тортиш каби ташаббуслар ўрин олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг