Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойдаги ШҲТ саммити 31 август – 1 сентябр кунлари ўтказилади

Хитойдаги ШҲТ саммити 31 август – 1 сентябр кунлари ўтказилади

Фото: РИА Новости

Хитойнинг Тянцзин шаҳрида ўтадиган ШҲТ саммитида 20 дан ортиқ мамлакатлар раҳбарлари ва 10 та халқаро ташкилот вакиллари қатнашади. Бу ҳақда ХХР ТИВ раҳбарининг ёрдамчиси Лю Бин маълумот берди.

Тянцзиндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити 31 август 1 сентябр кунлари бўлиб ўтади.

Хабарга кўра, саммитга Россия, Беларус, Эрон, Туркия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон каби мамлакатларнинг етакчилари ва бошқа сиёсатчилар таклиф этилган.

Маълумот учун: ШҲТга 2001 йилда асос солинган. Аъзо мамлакатлар: Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон, Ўзбекистон ва Беларус.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг