16 нафар футболчи cуперлига баҳсларидан четлатилди
Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтилганди.
Белгиланган режа асосида янги мавсум олдидан cуперлига клублари футболчилари иккинчи марта нормативларни топширишди. Унда 292 футболчидан 16 нафари тестлардан ўта олмади.
Клубларда натижалари қониқарсиз чиққан футболчиларга қайтадан тест-синовлари топширмагунларича лицензиялар берилмайди ва улар вақтинчалик cуперлига баҳсларида иштирок эта олишмайди.
Қайтадан ўтказиладиган тест-синовлари санаси ПФЛ томонидан алоҳида эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафтадан cуперлига баҳсларига старт берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter