19–23 октябр кунлари V «Zakovat-Gambit» турнирининг ҳудудий саралаш ўйинлари бўлиб ўтди. Бу йил мусобақада иштирок этиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтди. Қувонарлиси, улар орасида 633 нафар аёл шахматчи бор — бу рекорд кўрсаткич.
Ҳудудий саралашда омад кулиб боқмаган ёки унда иштирок эта олмаган шахмат ихлосмандлари учун ҳам имконият бор: 24 октябр куни
chess.com платформасида онлайн саралаш ўтказилади. Саралашдан ўтган иштирокчилар 28 октябр куни ярим финалда, энг кучлилар эса 29-30 октябр кунлари Тошкентда финал босқичида беллашади.
Бу йилги турнир меҳмонлари — дунёга машҳур гроссмейстерлар! Венгриялик Петер Леко ва ҳиндистонлик Ҳампи Конеру ташриф буюриши режалаштирилган. Улар шахмат ишқибозлари учун махсус сеанслар ўтказиб, ўз тажрибалари билан бўлишади.
Турнирнинг жами соврин жамғармаси — 620 миллион сўм. Иштирокчилар рейтингига қараб бешта гуруҳда беллашади, ҳар бир гуруҳда эса ғолиблик учун курашиш имконияти мавжуд.
«Zakovat-Gambit» — янги истеъдодларни кашф этиш, тажриба алмашиш ва шахмат ишқибозларини бирлаштирадиган катта мусобақа!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter