Абдуқодир ва Ҳожимат финалда ўйнамайди
Легионерларимиз Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда.
Қайд этилишича, ЎФА Қатар майдонларида ўтаётган U-23 Осиё кубогида барча легионерларимизни терма жамоамизга жалб этишга муваффақ бўлган эди. Хусусан, Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркиновнинг клублари билан асосий вазифага қадар — Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш бўйича келишувга эришилганди. Шу сабабли, ушбу икки футболчи ўз жамоалари таркибидаги навбатдаги муҳим ўйинларга тайёргарлик кўриш учун клублари сафига йўл олмоқда.
Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё кубоги финалида Ўзбекистон 3 май куни Японияга қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter