Абдусатторов ЖЧдаги юришини ғалаба билан бошлади
Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2727) рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионатининг 1-турида Лиам Вролийк (Нидерландия, 2498)ни мағлуб этди.
Шунингдек, Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдоров, Афруза Ҳамдамова, Маржона Маликова ва Умида Омонова ҳам илк турда ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳри 25-30 декабрь кунлари шахматнинг Рапид&Блиц йўналиши бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Чемпионатнинг очилиш маросими кеча, 25 декабрь куни Самарқанддаги «Silk Road Samarkand» мажмуасида бўлиб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter