Абдусатторов «Tata Steel Chess India 2022» турнири биринчи рақамли шахматчисини мағлуб қилди

Нодирбек Абдусатторов «Tata Steel Chess India 2022» турнирининг биринчи рақамли шахматчиси Ҳикару Накамурани мағлубиятга учратди.
Айни кунда у Ҳиндистонда шахмат бўйича мазкур турнирида иштирок этмоқда.
Кеча, 29 ноябр куни мусобақа доирасида дастлабки учта тур ўтказилди. Дастлабки турда Нодирбек ҳиндистонлик Аржун Эригаисига имкониятни бой бериб қўйди. Иккинчи турда эса бошқа бир мезбон Сарин Ниҳал билан дуранг қайд этилди. Учинчи турда эса америкалик Ҳикару Накамурадан устун келди.
Шу тариқа Нодирбек 3 та турдан сўнг 1,5 очко тўплаган ҳолда 5-ўринни эгаллаб турибди. 1-ўриндан 3 та уринишда 3 очко жамғарган озарбайжонлик Шаҳрияр Мамедяров жой олган.
Бугун мусобақа доирасида навбатдаги учта тур ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter