Нодирбек ярим финалнинг илк партиясини бой берди
Германиянинг Гамбург шаҳрида шахмат бўйича «Freestyle Chess G.O.A.T Challenge» турнири бўлиб ўтмоқда.
Дунёнинг кучли саккиз нафар гроссмейстери иштирокидаги Фишер шахмати бўйича мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ярим финал босқичнинг илк учрашувида Магнус Карлсенга қарши қора доналарда ўйнаб, имкониятни бой бериб қўйди. Бугун Нодирбек иккинчи партияда оқ доналарда ҳаракат қилади.
Иккинчи ярим финал жуфтлигида Левон Аронян дастлабки баҳсда Фабиано Каруанадан устун келди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter