Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афруза Ҳамдамова тарихий натижа қайд этди

Афруза Ҳамдамова тарихий натижа қайд этди

Ўзбекистонлик шахматчи Афруза Ҳамдамова икки карра жаҳон чемпионига айланди.

Самарқанд шаҳридаги 42-мактаб ўқувчиси Афруза Ҳамдамова Бразилияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги FIDE жаҳон чемпионатининг 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги баҳсларида муддатидан олдин чемпион бўлди.

У 10 та партияда 9,5 очко тўплади (9 та ғалаба, 1 дуранг) ва энди охирги турда қанақа натижа кўрсатишидан қатъий назар, рақиблари унга ета олмайди.

Афруза ўтган йилги FIDE жаҳон чемпионатида 14 ёшгача бўлган қизлар орасида ҳам муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритиб, жаҳон чемпионига айланган Ўзбекистондаги илк аёл шахматчи бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг