Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Aмерика Кубоги-2021. Ярим финалчилар маълум бўлди

Aмерика Кубоги-2021. Ярим финалчилар маълум бўлди

Фото: «Yandex.ru»

Aмерика Кубоги-2021 барча ярим финалчилари аниқланди. Бразилия Перу билан ўйнайди, Aргентина эса Колумбия билан учрашади.

6 июль, сешанба соат 04.00 (Тошкент вақти билан). Бразилия — Перу.

7 июль, чоршанба соат 06.00 (Тошкент вақти билан). Aргентина — Колумбия.

Учрашувлар Бразилияда бўлиб ўтади. Aргентиналиклар Манэ Гарринчи номли миллий стадионда Колумбия, Бразилия эса «Олимпико Нилтон Сантос»да Перу билан тўқнаш келади.

Чорак финалда Перу Парагвайни мағлуб этди (4:3), Бразилия Чилини енгди (1:0), Колумбия Уругвай билан голсиз дуранг ўйнади, аммо пенальтилар сериясида ғалаба қозонди (0:0, 4:2 пенальти), Aргентина терма жамоаси эса Эквадорга ҳеч қандай имконият қолдирмади (3:0).

Лионель Месси турнирнинг энг яхши тўпурари бўлиб, беш учрашувда тўртта гол урди. Aмерика кубогининг амалдаги чемпиони Бразилия терма жамоаси ҳисобланади: у тўққиз марта Жанубий Aмерика чемпионлигини қўлга киритган.

Турнир 13 июнь куни бошланди. Якуний учрашув 10 июль куни бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг