Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Англия премьер-лигаси 2021 йил мавсумигача мухлисларсиз ўтиш мумкин

Англия премьер-лигаси 2021 йил мавсумигача мухлисларсиз ўтиш мумкин

Фото:«Klook»

Mухлислар Англия премьер-лигаси ўйинларини 2021 йил мавсумигача жонли томоша қила олмасликлари мумкин.

Премьер-лига раҳбарияти коронавирус туфайли тўхтатилган мавсумни қайта тиклаш вариантларини ўрганишда давом этмоқда.

The Mirror хабарига кўра, Британия футболи расмийларининг навбатдаги учрашуви 17 апрель куни ўтказилиши керак эди. У яна мавсумни такрорлаш санасини муҳокама қилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, мавсум якунига қадар барча ўйинлар томошабинларсиз ўтказилиши режалаштирилган. Шу тариқа, мухлислар Премьер-лига ўйинларини 2021 йилгача жонли томоша қила олмайдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг