Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АПЛ ва Англия кубоги трансляцияси Россия учун тўхтатилади

АПЛ ва Англия кубоги трансляцияси Россия учун тўхтатилади

Фото: «GoodFon»

Англия Премьер-лигаси ҳамда футбол лигаси раҳбарияти 24 соат ичида мусобақалар трансляциясини Россия учун тўхтатишга қарор қилишди.

Юристлар Лигалар раҳбариятига Rambler Media билан тузилган шартномани бекор қилишга рухсат берди. Шартнома яна уч ой амал қилиши керак эди. Россияда АПЛни Okko сервиси намойиш этаётганди.

Лигалар, шунингдек, «Матч ТВ» билан ҳам алоқаларни узиши кутиляпти. Ушбу канал Россияда Англия кубоги ўйинларини намойиш қилган.

Яна бир хабар, ФИФА легионерларга Россия клублари билан шартномаларни бир томонлама тартибда бекор қилиш ва янги клубларга ўтишга рухсат берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг