Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аргентина Бразилияни мағлуб этди

Аргентина Бразилияни мағлуб этди

Жанубий Америкада 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Саралаш босқичида пешқадамлик қилаётган Аргентина сафарда Бразилия меҳмони бўлди.

Амалдаги жаҳон чемпионлари Отамендининг голи эвазига азалий рақиби устидан ғалаба қозонди. Инқироз даврини ўтказаётган «пенткампеонлар» шу орқали кетма-кет 3-мағлубиятга учрашди ва 6-ўринга тушиб кетишди.

Аргентинани изма-из таъқиб қилаётган Уругвай эса Нунеснинг дубли ва автогол эвазига Боливия устидан йирик ғалабага эришди.

Учинчи ўринда бораётган Колумбия Парагвайдан, 4-ўриндан жойлашган Эквадор эса устун келди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг