Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳодир Жалолов асли россиялик боксчига қарши жанг ўтказади

Баҳодир Жалолов асли россиялик боксчига қарши жанг ўтказади

Боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 11 декабрь куни БААда ўтказади.

Жанг Абу-Даби шаҳрида «Глобал бокс форуми» доирасида ташкил этилади. Ўша куни Баҳодирга Баҳрайн шарафини ҳимоя қилувчи, келиб чиқиши россиялик бўлган Данис Латипов рақиблик қилади.

Боксчилар 2020 йилнинг март ойида Амманда ўтказилган лицензион турнирда ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда Баҳодир очколар эвазига ғолиб чиққанди.

Ушбу жанг янги ташкил этилган IBA Pro бокс серияси доирасида ўтказилади. Бокс сериясида ЖЧ ва Олимпия ўйинлари совриндорлари ҳам рингга кўтарилиши кутилмоқда. Мазкур жанг формати 5 раундлик ҳисобланади.

Аввалроқ Баҳодир Жалолов америкалик Кёртис Харперни нокаут қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг