Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона» Испания Суперкубоги ярим финалида «Атлетико»дан мағлуб бўлди

«Барселона» Испания Суперкубоги ярим финалида «Атлетико»дан мағлуб бўлди

Мадриднинг «Атлетико» клуби Испания Суперкубоги ярим финалида «Барселона» устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Саудия Арабистонида ўтказилган учрашувда мадридликлар 81-дақиқага қадар 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраётган эди. Гарчи ҳисобни дастлаб 46-дақиқада Коке очган бўлсада, кейин Месси ва Гризманн киритган голлар «Барселона»ни олдинга олиб чиқди.

Аммо 81-дақиқада Мората пеналтидан ҳисобни тенглаштирган бўлса, 86-дақиқада Корреа «Атлетико»нинг ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа «Атлетико» 67 йил давомида илк бора ўйин тугашига 10 дақиқа қолганда «Барселона»дан ғалабани тортиб олишга муваффақ бўлди. Охирги марта 1953 йилнинг 14 июнида мадридликлар Испания Кубогида 1:2 ҳисобида «Барселона»дан мағлубиятга учраётганда 88 ва 90-дақиқаларда гол уриб, ғалабани илиб кетган эди.

Испания Суперкубоги
Ярим финал
«Барселона» – «Атлетико» 2:3 (0:0, 2:3)
Голлар: 0:1 – 46 Коке, 1:1 – 51 Месси, 2:1 – 62 Гризманн, 2:2 – 81, пенальти Мората, 2:3 – 86 Корреа.
Барселона – Нето, Умтити, Альба, Пике, Серджи Роберто, де Йонг (Фати, 88), Видаль, Бускетс (Ракитич, 86), Гризманн, Месси, Суарес.
Атлетико – Облак, Лоди (Витоло, 67), Савич, Триппьер, Фелипе, Сауль, Эррера (Коке, 46; Льоренте, 72), Корреа, Томас, Жоау Феликс, Мората.
Огоҳлантиришлар: Пике (31), Томас (35), Суарес (45), Савич (45), Фелипе (64), Льоренте (72), Видаль (77), Нето (80).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг