Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона» «Реал»ни енгиб, чемпионликни деярли ҳал қилди

«Барселона» «Реал»ни енгиб, чемпионликни деярли ҳал қилди

Фото: Reuters

Испания Ла Лигасининг жорий мавсуми тугашига уч тур қолганида «Барселона» чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди. Азалий рақиб ва турнир жадвалидаги энг яқин таъқибчи — «Реал Мадрид» Каталонияда 4:3 ҳисобида мағлуб этилди.

Килиан Мбаппе 5-дақиқада пеналтидан ҳисобни очди. У 14-дақиқада яна гол киритиб, жамоасининг устунлигини оширди. Аммо каталонияликлар тезда ўзларига келишди — танаффусга қадар мадридликлар дарвозасига Эрик Гарсия ва Ламин Ямал биттадан, Рафиня иккита гол йўллади. Иккинчи таймдаги ягона гол эса Мбаппе ҳисобига ёзилди — ҳет-трик.

Испания чемпионати турнир жадвалида «Барселона» 82 очко тўплаб, 1-ўриннни мустаҳкам эгаллаб турибди. «Реал» 75 очко билан 2-ўринда. Учинчи ўриндаги «Атлетико» ҳисобида 70 очко бор.

Чемпионатдаги навбатдаги ўйинни «Барселона» «Эспаньол»га қарши, «Реал» «Мальорка»га қарши ўтказади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас